Кредитлар ўз вақтида қайтарилиши шарт, акс ҳолда…
Маълумки, бугунги кунда тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кредит маблағлари ажратилмоқда. Шарти фақат, шартномада кўрсатилган талабга мувофиқ олинган кредит маблағларини ўз вақтида, белгиланган жадвалга асосан қайтариш мажбурият юкланади. Лекин, айрим ҳолларда олинган кредитлар қайтарилмаслиги оқибатида иш судларгача етиб бормоқда.
Айнан Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан банклар фойдасига ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Худудларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлар томонидан қарздорликларни ундириш, гаров сифатида қўйилган автотранспортларни қидириб топиш каби тадбирлар амалга оширилмоқда.
Таҳлилларга кўра, шаҳар ва туманлар бўлимлари иш юритувида банкларда кредит олишда гаров сифатида қўйилган, бироқ яшириб қўйилган 402 та транспорт воситалари борилиги аниқланган. Қисқа муддат ичида унинг 41 таси топилиб, хатлаш чоралари кўрилди.
Масалан, шартномага кўра “Универсал банк” Чуст туман филиали “Заркент дур тош конлари” МЧЖга кредит ажратган. Бироқ, жамият мутасаддилари кредитни қайтаришни пайсалга солишади. Суднинг қарорига кўра 1 млрд. 228 млн сўмни мажбурий тартибад ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган Hyundai Robex 140W эксковаторга қаратилган. Олиб борилган тадбирлар давомида жамият томонидан яшириб қўйилган эксковатор топилиб, хатланди. Ҳозирда баҳолатиш чоралари кўрилмоқда.
Умуман олганда, Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилаётган тадбирлар давомида иш юритувида бўлган жами 466 та, 73.6 млрд. сўмлик ижро ҳужжатлари бўйича автотранспорт воситаларини қидириш ва жарима майдончасига тортиш чоралари кўрилмоқда.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.