АҚШда ҳам учар таксилар ишга туширилади
Хитойдан кейин AҚШда ҳам учар таксилар ишга туширилади: уни аллақачон Нью-Йорк устида синовдан ўтказишмоқда, 2025 йилга келиб йўловчиларни ташишни бошлашади.
Калифорниянинг «Joby Aviation» компанияси уни 10 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб чиқмоқда. Хитойликлардан фарқли ўлароқ, уларнинг таксиси учувчисиз эмас — рулда одам бўлади.
Унинг максимал тезлиги 320 км/соатдан ортиқ бўлади ва бир зарядда 240 км масофагача парвоз қилади.
Парракларнинг шовқин даражаси кўчанинг шовқинидан баландроқ эмаслиги таъкидланган.