Қашқадарёда сув нархи бир йилда 2-марта оширилди
Вилоят Халқ депутатлари кенгаши қарори билан 29 декабрдан нархлар қуйидагича бўлади:
Ичимлик суви (1 м куб):
аҳоли учун – 2 500 сўм;
бюджет ташкилотлари учун – 6 000 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун – 10 000 сўм;
Оқова сув хизмати (1 м куб):
аҳоли учун – 1 500 сўм;
бюджет ташкилотлари учун – 2 500 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун – 5 000 сўм.
Қашқадарёда шу йилнинг июль ойида ҳам ичимлик ва оқова сув учун тарифлар оширилганди.