Абдул Фаттоҳ ас-Сиси Миср президенти этиб сайланди
Мисрнинг амалдаги раҳбари Абдул Фаттоҳ ас-Сиси 10–12 декабрь кунлари бўлиб ўтган умумий сайловларда ғалаба қозонди. Энди у кейинги олти йил давомида яна мамлакат президенти бўлади. Миср миллий сайлов комиссияси Қоҳирада президентлик сайловларининг расмий натижаларини тақдим этди.
Сайловда 67 миллиондан ортиқ сайловчиларнинг қарийб 70 фоизи иштирок этган.
Мисрдан ташқарида ва мамлакатда бўлиб ўтган умумий овоз бериш чоғида плебисцитда қатнашган сайловчиларнинг 89,6 фоизи ас-Сиси учун овоз берган.
Абдул Фаттоҳ ас-Сисининг энг яқин рақиби Ҳазем Муҳаммад Сулаймон Муҳаммад Умар учун умумий сайловчиларнинг 4,5 фоизи овоз берган.