Россияда ўзбек мигрант одамларни ёнғиндан қутқарди
![Россияда ўзбек мигрант одамларни ёнғиндан қутқарди](https://gdb.rferl.org/01000000-0aff-0242-0caf-08dc68525b06_tv_w800_h450.jpg)
25 апрель куни Санкт-Петербургда содир бўлган ёнғинда ўзбекистонлик муҳожир бир неча одамни қутқаришга ёрдам берди. Олимжон Иброҳимовнинг одамларни ёнғиндан олиб чиқаётгани акс этган видео интернетда тарқалиши ортидан Санкт-Петербург туман маъмурияти унга расман миннатдорчилик билдирди.