Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Ёнғин 12 минг акрдан зиёд ҳудудни қамраб олган бўлиб, мингдан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Маҳаллий расмийлар ўт ўчириш бригадалари ёнғинни назоратга олишга ҳаракат қилаётганини таъкидлашди. Аммо паст намлик ва кучли шамол вазиятни мураккаблаштирмоқда.
Экологлар бундай ёнғинлар Калифорниянинг экологик тизимига жиддий зарар етказиб, ҳавонинг ифлосланишига олиб келаётганини қайд этмоқда. Мутаҳассислар хавф даражаси юқорилигини ва бундай фавқулодда ҳолатларда эҳтиёт чораларини кўриш зарурлигини огоҳлантирмоқда.