Ўзбекистон ҳаво йўлларида 4 та йўналишда янги рейслар очилмоқда
Улар:
- Тошкент – Мадрид;
- Тошкент – Шенжен;
- Фарғона – Урумчи;
- Фарғона – Дели йўналишида парвозини амалга оширади.
Хитойга рейсларнинг очилиши Ўзбекистон ва Хитой ўртасида март-апрел ойларида кутилаётган визасиз режим жорий этилишига тўғри келиши ҳам қайд этилди.
АЖ 2029-2032 йилларда Boeingʼдан 14 та Dreamliner сотиб олишини ҳам эълон қилган. Ҳозирча уларнинг нархи борасида қўшимча маълумотлар мавжуд эмас.
Қолаверса, Европага парвозлар Россия эмас, фақат Туркия ва Озарбойжон орқали амалга оширилаётгани ҳам қўшимча қилинди.