Қирғиз Республикаси дарвозабонига Италия ва Россия клублари қизиқмоқда
Эржан Токотаев ва унинг терма жамоаси ЖЧ 3-саралаш босқичи 7-турида Ўзбекистонга қарши баҳс олиб борди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда қирғизистонлик дарвозабон бир нечта сэйвларни амалга оширди ва Элдор Шомуродов тепган пенальтини қайтарган эди. Умуман олганда, Токотаев баҳснинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган эди.
25 ёшли футболчи Қирғиз Республикаси терма жамоаси сафида 33 ўйинда майдонга тушган. Трансфер нархи – 300 минг евро. У айни пайтда Туркия биринчи лигасида иштирок этаётган "Шанлиурфаспор" клубида ўйнайди.