Қозоғистонда учинчи дрон қулади — ТИВ изоҳ берди
Мажилис кулуарларида журналистлар дроннинг манбаси ҳақида сўрашди. Рахметуллин бу борада расмий баёнот кейинроқ берилишини маълум қилди.
"Албатта, расмий баёнот бўлади. Ҳозирча у қаердан келгани ва кимга тегишли экани ҳақида маълумот йўқ. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ким томонидан учирилгани аниқлангандан сўнг аниқ қарорлар қабул қилинади", — деди у.
ТИВнинг яна бир ўринбосари Алибек Куантиров ҳам воқеа юзасидан гапирди: "У ерда техник жиҳатлар муҳим — қаердан келгани, қаерга тушгани, ким ишлаб чиқаргани. Буни мутахассислар аниқлашади, шунда маълум бўлади", — деди у қисқача.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Жонибек туманида номаълум дрон парчалари топилган эди. Полиция маълумотларига кўра, объект аҳоли пунктларидан узоқдаги ҳудудда топилган. Бу сўнгги вақтда ЗҚВда учинчи дрон қулаши ҳолати ҳисобланади: 18 март куни Тасқалин туманида, 18 февралда эса Уяли қишлоғи яқинида шундай ҳолатлар қайд этилган.