Юзага келган 166 млн сўмлик қарздорлигини зудлик билан бартараф этди
Бюронинг Қўштепа туман бўлими томонидан 166 млн сўм қарздорлик бўйича ижро ҳужжатлари қабул қилингач, давлат ижрочилари дарҳол ишни бошладилар. Натижада, Дўстбекнинг барча мол-мулклари — жумладан автотранспорт воситаларига ҳам тақиқ қўйилди. Ушбу вазият фермер учун катта муаммо яратди.
Тақиқдан хабардор бўлган Дўстбек, вазиятни ўзгартириш мақсадида автотранспорт воситасини сотишни қарор қилди. Аммо нотариусга борганда у тақиқ ҳақида маълумот олди. Ижро органлари томонидан қўйилган тақиқ унинг мол-мулкини сотиш имкониятини йўққа чиқарган эди.
Бу вазият Дўстбек учун кутилмаган ва муросасиз бир тўсиқ бўлди. У тезкор равишда қарздорликларни бартараф этиш чораларини кўришга мажбур бўлди. Охир-оқибатда, Дўстбек жами 166 млн сўм солиқ ва икки юридик шахсларга бўлган қарздорлигини тўлиқ бартараф этди.