Илмий олимпиадада ғолиблар Damas билан тақдирланади
Маълумотга кўра, апрель ойида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида "Келажак ёш муҳандислари" номли илмий олимпиада ўтказилади. Унда фақат мактаб битирувчилари иштирок эта олади. Беллашувлар физика, математика ва кимё фанлари бўйича бўлади.
Мукофотлар қуйидагича белгиланган:
1-ўрин — Damas автомобили (3 та); 2-ўрин — 20 млн сўм (3 нафар ўқувчига); 3-ўрин — 10 млн сўм (3 нафар ўқувчига).
“Бундай лойиҳалар ўқувчиларимизни ўз устида ишлашга ундайди ва билимга бўлган қизиқишни оширади”, — деди Хилола Умарова.
Аввалроқ, халқаро фан олимпиадалари ғолибларига пул мукофотлари 5 баробарга оширилиши маълум қилинган эди.