Ulefone Armor 30 Pro: Икки экранли ва катта аккумуляторли янги ҳимояланган смартфон
Armor 30 Pro IP68, IP69K ва MIL-STD-810H стандартларига мувофиқ ҳимоя даражасига эга бўлиб, экстремал шароитларда ишончлиликни таъминлайди. Асосий 6,95 дюймли экран 1080p резолюция ва 120 Гц янгиланиш частотасига эга. Ортдаги 3,4 дюймли қўшимча экран селфи, тўғридан-тўғри эфирлар ва таржимон режимида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Камера тизими 50 мегапикселли асосий сенсор, 50 мегапикселли ултракенг бурчакли объектив ва 64 мегапикселли тунги кўриш камерасидан иборат бўлиб, тўртта инфрақизил LED ёрдамида мутлақ қоронғуда суратга олиш имконини беради.
Қурилма MediaTek Dimensity 7300X чипи билан жиҳозланган бўлиб, 16 ГБ оператив хотира ва 512 ГБ доимий хотирага эга. Шунингдек, 118 децибелгача овоз чиқара оладиган кучли динамик билан таъминланган.
Смартфон AliExpress сайтида 380 доллар ёки тахминан 4 560 000 сўм нархда сотувга чиқарилган.