Қўқонда 18 йиллик турмушдан сўнг "келиннинг" сарполари МИБ орқали олиб берилди
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар Б.Б. томонидан даъвогар С.Б. фойдасига 12 турдаги мулкларни олиш белгиланган бўлиб, жавобгарга бир неча маротаба огохлантириш берилган бўлсада, суд қарорини ихтиёрий бажармаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари давлат ижрочилари томонидан олиб борилди.
Натижада мажбурий ижро ҳаракатлари давомида даъвогарнинг мулклари давлат ижрочилари томонидан олиб берилди. Шунингдек, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.