Жаҳон кубоги. Мадияр Данияров италиялик рақибини мағлуб этди
Ҳозиргина -60 кг вазн тоифасида Мадияр Данияров ва Италия вакили Мишель Бальдасси жанги якунланди. Ҳамюртимизнинг устунлигида ўтган баҳс натижада ҳам ўз исботини топди. Тўлиқ давом этган тўқнашувда Данияров очколар эвазига ғалаба қозонди - 4:1.
Маълумот учун, олдинда бизни Асилбек Жалилов ва Нурзат Онгаров (Қозоғистон) қарама-қаршилиги кутмоқда. Ушбу жанг 2 апрель тахминан, соат 03:30 да (Ўзбекистон вақти билан) старт олади.