“Олимпико”даги голли дуранг, баҳолар, Шомуродов ҳаракатлари
Бу гал мезбонлик “Лацио” жамоасига тегишли бўлди. 47-дақиқада Алессио Романьоли ҳисобни очди. 69-дақиқада Матиас Суле жавоб голи билан ҳисобни тенглаштирди.
Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов 59-дақиқада майдонга тушди ва ҳужумни кучайтиришга ҳаракат қилди. У Зиданча финт қўллаб, Довбикка хавфли пас узатди, лекин вазият голга айланмади.
Ўйиндан сўнг нуфузли siamolaroma.it портали “Рома” футболчиларига баҳолар берди:
???? Свилар — 8: янги шартнома талабини оқлади. Жамоа учун ҳал қилувчи сейвлар қилди.
???? Манчини — 5.5: Романьолига қарши қийналди. Айрим хатоларни Свилар тўғрилади.
???? Челик — 6.5: ишончли. Қанотда Дзакканьига имконият бермади.
???? Ндика — 6: фаол ҳаракат қилди, бироқ жарима майдонида эҳтиётсизлик кузатилди.
???? Салемакерс — 5: Марушич қаршилигида йўқолиб қолди. Жамоага таъсир қилмади.
???? Коне — 6: фаол югурди, аммо натижага таъсир кўрсатмади.
???? Паредес — 5: 5-дақиқада сариқ олди. Бу унинг ўйинига салбий таъсир қилди.
???? Анжелино — 6: ўйини пасайган. Ноаниқ паслар кўп бўлди.
???? Суле — 7: биринчи бўлимда суст, иккинчи бўлимда гол уриб, фаоллашди.
???? Пеллегрини — 5: Раньери умид қилган эди, аммо навбатдаги ночор ўйин. 59-дақиқада Шомуродов туширилди.
???? Довбик — 5.5: паслар етказиб берилмади. Ҳужумда ёрдамсиз қолди.
???? Шомуродов — 6: кам вақтда ўзини кўрсатишга уриниб, ҳужумда фаол иштирок этди.
???? Кристанте — 6: Паредес ўрнида тушди. Ташаббус кўрсата олмади.
???? Раньери — 6: дербини ютқазмади, аммо ғалаба ҳам қила олмади. Унинг жамоаси курашди, аммо етарли эмас.