Артета “Реал” камбэки ҳақида нималар деди?
Бугун жавоб учрашуви Мадридда бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда “Арсенал” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
“Бу 'Реал' тарихининг бир қисми — улар бундай сценарийлар ҳақида гапиришга ҳақли. Лекин бизда кейинги босқичга чиқиш учун барча имкониятлар бор.
Ҳозир биз Чемпионлар лигасини ҳеч қачон ютмаган жамоа сифатида, биринчи марта устунликни ишга солиш имкониятига эгамиз”, — деди Артета.