Олимлар иссиқликнинг организмга кутилмаган салбий таъсирини аниқлашди
Тадқиқот давомида 2003–2018 йиллар оралиғида Австралияда тўпланган тиббий маълумотлар таҳлил қилинди. Мутахассислар иссиқлик даражаси ва РХБга боғлиқ касалхонага ётқизилиш ўртасидаги узвий боғлиқликни аниқлашди. Тушкунлик, хавотир, шизофрения ва гиёҳвандлик каби ҳолатлар иссиқ об-ҳаво пайтида кескин кўпайган.
Мисол учун: 2008 йилда Аделаидадаги 15 кунлик жазирама пайтида болалар орасида касалхонага ётқизиш 64 фоизга, кексалар орасида эса 10 фоизга ошган.
Ҳатто нисбатан мўтадил исиш сценарийсида ҳам (2100 йилгача 3°C дан кам) 2030 йилларга келиб Австралияда руҳий касалликлар 11 фоизга, 2050 йилларда эса 27,5 фоизга кўпайиши кутилмоқда. Агар иссиқлик кескин ўсса, бу кўрсаткич қарийб 49 фоизга етиши мумкин. Айниқса, тарихан иссиқ об-ҳавога кўникмаган минтақаларда бу хавф катта.
Нега иссиқлик таъсир қилади?
Оқибатлар жуда аниқ: иссиқлик уйқуни бузади, стресс даражасини оширади ва марказий асаб тизимига кислород етказилишини камайтиради. Бу эса мавжуд руҳий касалликларни оғирлаштиради. Ёшлар эса айниқса хавф остида — улар кўпинча очиқ ҳавода ишлайди ва эҳтиёт чораларини кам кўради.
Тадқиқотчилар фикрича, иқлим ўзгаришига мослашиш жараёнида руҳий саломатликни ҳимоя қилиш устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим. Акс ҳолда, иссиқликнинг кучайиши бутун жамият миқёсида руҳий соғлиқ юкини оғирлаштириши мумкин.