Пекинда одамлар ва роботлар ўртасидаги илк марафон бўлиб ўтди
Марафонда 12 мингга яқин одам ва 20 та робот қатнашди. Миллий робототехника маркази томонидан яратилган Тиен Кунг Ултра маррани 2 соат 40 дақиқада босиб ўтди. Бу орада эркаклар ўртасидаги энг яхши натижа 1 соат 2 дақиқа, аёллар ўртасида эса 1 соат 11 дақиқани ташкил этди.
Қизиғи шундаки, роботларга ҳам инсонлар каби йўлда дам олиш имконияти берилди. Одамлар дам олиб, сув ичиш учун тўхтаганда, роботларнинг аккумуляторлари ўзгартирилди, деб қайд этади CNN.
Нашрнинг таъкидлашича, Тиен Кунг Ултра марафонни чарчоқ аломатларини кўрсатмасдан якунлаган. Мусобақа якунида кўплаб марафон иштирокчилари робот-ғолиб атрофига йиғилиб, хотира учун суратга тушишган.