Талибан «Термез» халқаро бозорида аёллар учун чеклов ўрнатди
Бу чеклов Талибоннинг аёллар ҳуқуқларини чеклашга қаратилган умумий сиёсатига мос келади.
Ҳозиргача расмийлар мазкур тақиқ бўйича изоҳ бермаган.
Савдодагиларнинг айтишича, ушбу қарор бозордаги савдога салбий таъсир кўрсатган. Харидорлар оқими кескин камайган.
Айниқса, аёлларга уйдан асосли сабабсиз чиқиш тақиқлангандан сўнг вазият янада оғирлашган.
Бозорда савдо қилаётганлардан бири шундай деди:
«Илгари бозоримизга оилалар, айниқса, аёллар кўп келарди. Ҳозир эса бундай мижозлар деярли қолмади».