Биткойн нархи тарихий даража — $118 мингга етди
11 июль куни Coinbase маълумотларига кўра, биткойн нархи илк бор $118 мингга етди. Криптовалюта нархи энг юқори нуқтада $118,4 минг (1,49 млрд сўм) гача кўтарилди. Кун ўрталарида эса нарх $117,9 минг ($1,48 млрд сўм) атрофида барқарорлашди.
Trading View маълумотларига кўра, биткойннинг ўсишига криптоинвесторлар ўртасидаги юқори талаб ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг бошқа давлатларга нисбатан юритаётган савдо сиёсати таъсир қилган.