“ФарДУ” назорат ўйинида “Навбаҳор-Фарм”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Сергей Лебедев бош мураббийлигидаги "ФарДУ" жамоаси Ўзбекистон Про-лигасининг навбатдаги тур учрашувларига муносиб тайёрланиш мақсадида ёзги ўқув-йиғин машғулотларини олиб бормоқда.
Мазкур йиғин доирасида бир нечта футбол клублари билан ўртоқлик учрашувлари режаланган.
Жумладан бугун Олтиариқ туманидаги "Имкон-арена" ўйингоҳида Наманганнинг "Навбаҳор-фарм" жамоасига қарши назорат учрашуви ташкил этилди.
Бу ўйинда "ФарДУ" катта устунлиги остида ўтди ва якунда 5:0 ҳисобидаги йирик ғалабага эришдилар.
Назорат учрашуви.
"ФарДУ" - "Навбаҳор-Фарм" 5:0
Голлар: Аброр Иномов (1:0), Достон Бобожонов (2:0), Достон Бобожонов (3:0), Самандар Ўринбоев (4:0) Амирбек Файзиев (5:0).