Тошкентда писта ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди
Бир неча дақиқадан сўнг, яъни соат 03:20 да фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳодиса жойига етиб боришди ва ёнғинни ўчириш ишларини бошладилар. Соат 04:06 да ёнғин маҳаллийлаштирилди, соат 04:14 да эса тўлиқ ўчирилди. Ёнғинни ўчиришда 12 та ёнғин-қутқарув гуруҳи ва 2 та махсус ёрдам техникаси қатнашди.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.