Фарғонада танишини машина билан уриб ўлдирди
Низо вақтида бири "Lacetti" русумли автомобилга ўтириб, ўз танишини уриб кетган. Бу ҳаракат натижасида жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олган. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, у шифохонада вафот этган, деб ёзмоқда Upl.uz сайти.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятчи 8 дан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. У жараёнда қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.