Флоридада питон овлаш бошланди
11 июль куни соат 00:00 дан бошлаб бошланган ов 20 июлгача давом этади. АҚШ фуқаролари бу давр мобайнида асосан бирман питонларини овлайдилар.
Питонлар Флорида экотизимига жиддий зарар етказмоқда – улар қушлар, сутэмизувчилар ва майда рептилияларни йўқ қилмоқда.
«Florida Python Challenge 2025» доирасида бир нечта номинациялар бўйича танловлар ҳам ўтказилади. Асосий мукофот – 10 минг доллар (тақрибан 125 млн сўм).
Ўтган йили америкалик овчилар 1100 дан ортиқ питонни овлашга муваффақ бўлишган.
«Охотники.ру» портали маълумотларига кўра, питонлар сони уларни овлаш суръатидан анча тез ўсмоқда.