Файзуллаев ЦСКАда қоладими? Жавобдан қочди
"Ўйинга жиддий тайёрландик, кўп машқ қилдик. Қаршимиздаги рақиб осон эмас эди. Бу ЦСКАдаги охирги ўйинми? Бу мавзуда гапиришни хоҳламайман", — деди у "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида, аввалроқ оммавий ахборот воситаларида 21 ёшли футболчига Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" жамоаси қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.