Сергeли туманида транспорт ҳаракати бир ойга чекланадими?
Йўл ёпилиши муносабати билан ушбу ҳудуддан ўтадиган баъзи автобус йўналишлари ҳам вақтинча ўзгартирилди. Қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилади:
• 184-сонли автобус йўналиши “Сергели ярмаркаси” бекатига қадар қисқартирилади.
• 40 ва 143-сонли автобуслар Янги Сергели йўли → Сўғдиёна → Жалойир → Обиҳаёт (ёпилмаган қисм) бўйлаб вақтинча ҳаракатланади.
Маҳаллий ҳокимият органлари аҳолини вақтинча ноқулайликка сабрли бўлишга ва ҳаракатларини олдиндан режалаштиришга чақирмоқда. Иссиқ сув қувурларини янгилаш ишлари тез ва хавфсиз амалга оширилиши маълум қилинди.