Трамп стейблкойнлар тўғрисидаги қонунни имзолади
Қонунга кўра, стейблкойнларни чиқариш ҳуқуқи молия институтларига берилади ва улар Федерал захира тизими томонидан назорат қилинади. Бу эса криптоактивлардан фойдаланиш хавфларини камайтиришга хизмат қилади.
Янги тартиб криптобозорда аниқлик ва ишончни ошириш, шу билан бирга инновацион лойиҳаларни рағбатлантиришга қаратилган. Таҳлилчиларга кўра, бу АҚШни криптовалюта соҳасида етакчи давлатга айлантириши мумкин.