Европа Россияга таъсир кўламини баҳолади
Таҳлилларга кўра, 2022 йилдан бери Россия иқтисодиётида ташқи сармоя оқими кескин тушган ва технологик жиҳатдан қийинчиликлар кучайган. Энергетика соҳасидаги экспорт тушумлари сезиларли даражада камайган ва бюджетдаги тақчиллик ортиб борган.
Шу билан бирга, айрим соҳаларда ички ишлаб чиқариш ўсгани қайд этилган бўлса-да, умумий иқтисодий барқарорлик ЕИ чекловлари таъсирида заифлашган. Европа Иттифоқига кўра, бу жараён узоқ муддатда Россиянинг иқтисодий ўсишига тўсиқ бўлиб қолиши мумкин.