Концертдаги ҳолат компания раҳбарининг эҳтимолий хиёнатини ошкор қилди (видео)
Тадбирнинг танаффус қисмида “Ўпич камераси” телевизион объективи тўғридан-тўғри Энди Байрон ва уни қучоқлаб турган Кэбботга қаратилди. Кутилмаган вазиятда Байрон дарҳол четга оғди, аёл эса юзини яширди. Coldplay фронтмени бу лаҳзани шўхлик билан шарҳлаб, “ё ишқий муносабат бор, ё уятчанлик даражаси юқори”, деди. Видео тез орада интернетда вирусга айланди, OAV ва блогерлар воқеа иштирокчиларини таниб олди.
Аниқланишича, Байроннинг турмуш қургани маълум, Кэббот ҳақида эса бундай маълумотлар очиқ эмас. Шов-шувлар ортидан компания директорлар кенгаши ички хизмат текшируви бошланганини маълум қилди ва Энди Байронни расман таътилга чиқарди. Вақтинча бош директор лавозимини компаниянинг ҳаммуассиси Пит Дежей эгаллади.
Astronomer расмий баёнотида “биз фақат технологик натижаларга эмас, балки корпоратив маданият ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳам устувор аҳамият берамиз. Раҳбарлар ҳаммага намуна бўлиши керак”, дейилади.
Бу воқеа IT дунёсида етакчи лавозимдаги шахсларнинг шахсий ҳаёти ва омма олдидаги хулқи қандай таъсирга эга эканини яна бир бор кўрсатди. Байрон ва Кэббот ҳозиргача изоҳ бермади, мухлислар эса Astronomer раҳбарияти қандай қарор қабул қилишини қизиқиш билан кутмоқда.