Роналду йирик ғалабага ижтимоий тармоқларда камтарона муносабат билдирди
«Ал-Наср» «Ал-Завраа»ни 5:1 ҳисобида йирик мағлуб этди. Роналду эса жамоадошининг голига ассист муаллифи бўлди.
Шуни айтиш керакки, Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг бу муваффақиятига анча камтарона муносабат билдирди. Португалиялик футболчи шунчаки «Ал-Наср»нинг натижа ҳақидаги постини репост қилди.
Криштиану ушбу эълонни на матн, на эмодзи билан тўлдирди.