Фермин Лопес «Барселона» Чемпионлар лигасида яна уринади
«Миланда ютқазганимиздан кейин жуда оғир бўлди. Ҳаммаси — футболчилар, клуб, мухлислар — иштиёқга тўла эди, аммо бирданига ҳаммаси бир зумда тугаб қолгандек бўлди.
Жуда оғриқли тажриба. Бизда рақобатбардош жамоа бор — яна уриниб кўрамиз.
Мақсадгача ҳали узоқ, унга қадам-бақадам бориш керак, лекин биз финалга чиқишни ва ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Умид қиламанки, шундай бўлади.
Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш — бизнинг мақсадимиз ва орзумиз», — дея Фермин сўзларини Barca Universal келтирди. Ханс-Дитер Флик жамоаси олти турдан сўнг умумий босқич турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.