Семеньо Роналду ва Месси орасидан кимни танлагани маълум бўлди
«Борнмут» вингери Антуан Семеньо замонавий футболдаги энг оммабоп саволга жавоб берди. Тез орада «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин бўлган 25 ёшли ганалик футболчи Криштиану Роналду ва Лионель Месси орасидан осон танлов қилди.
«Месси, шубҳасиз. Мен ҳеч қачон Роналдунинг ютуқларини камситмайман — у ақлбовар қилмас даражада зўр.
Бу икки футболчи эришган натижалар — ҳайратланарли, аммо мен Мессининг мухлисиман», — дея Семеньонинг сўзларини AlbicelesteTalk келтирди.
Ҳозир 40 ёшли Криштиану Роналду Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клубида ўйнайди, 38 ёшли Лионель Месси эса АҚШнинг «Интер Майами» жамоаси сафида тўп сурмоқда.