«Фенербахче» президенти гиёҳванд модда гумони билан ушланди
Шундан сўнг Истанбул жандармерияси уни ушлади. Маълумотларга кўра, 61 ёшли Саран нафақат гиёҳванд модда истеъмол қилиши, балки уни сотиши ҳам мумкинлиги ҳақидаги гумонлар аввалроқ пайдо бўлган ва шу боис текширув ўтказилган.
Бунга Истанбул жандармерияси тарқатган пресс-релиз ҳам билвосита ишора қилади. Саран «Фенербахче» раҳбариятига яқинда — 2025 йил сентябрида келган.
Ҳозир клуб Туркия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.