Фермин Лопес мағлубиятлар «Барселона»ни кучайтирганини айтди
«“Эл класико”даги ва Лондондаги мағлубиятлар жамоа учун бурилиш нуқталарига айланди. Ҳар доим ютқазиш мумкин, аммо ўша ўйинларда биз ҳақиқатан ҳам идеал даражадан йироқ эдик.
Шундан бери биз қўшдик ва ўтган мавсумдаги даражамизга қайта олдик. Ҳозир бизда яхши ғалабалар серияси бор ва у охиригача давом этишига умид қиламан», — дея Фермин сўзларини келтиради Barca Universal.
«Кўк-анорранглилар» «Челси»дан йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин кетма-кет етти учрашувда ғалаба қозонди.