Хитой АҚШни Ҳиндистон билан алоқаларни тўсмоқчи, дея айблади
Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШни Хитой ва Ҳиндистон муносабатларини яхшиланишига тўсқинлик қилмоқчи бўлаётгани учун мудофаа сиёсатини нотўғри талқин қилмоқда, дея айблади. Бу ҳақда вазирлик вакили Лин Жиан 25-декабрь куни берган баёнотида маълум қилди.
Лин Жиан сўнгги пайтда Ҳиндистон билан чегара ҳудудидаги тарангликнинг камайиши муносабатлардан фойда олиш ва АҚШ-Ҳиндистон алоқаларини чуқурлаштиришни олдини олиш мақсадида ишлатилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. У Хитойнинг Ҳиндистон билан алоқаларини стратегик ва узоқ муддатли нуқтаи назардан баҳолашини таъкидлади.
Хитой вакили чегара масаласи фақат Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги масала эканини айтди ва “ҳар қандай мамлакатнинг бу масалани баҳолашига қаршимиз”, деди. Бу баёнот АҚШ томонидан Пентагон ҳисоботида айтилган фикрга жавоб бўлди.
Пентагон 23-декабрда эълон қилган ҳисоботида Хитой “чегара таранглигининг камайишидан фойда кўришга ҳаракат қилиши ва АҚШ-Ҳиндистон алоқаларининг чуқурлашишининг олдини олишни кўзлайди”, деб ёзган эди.