«Реал» Нико Пасни қайта сотиб олишга қарор қилди
«Реал» ва «Комо» ўртасидаги келишувда 2025, 2026 ва 2027 йилларда мадридликлар футболчини 9 миллион евроға қайта сотиб олиши мумкинлиги белгиланган. Ҳолбуки, нуфузли Transfermarkt портали бир неча кун аввал Паснинг тахминий қийматини 65 миллион евроғача оширди.
AS хабарига кўра, «Реал» Пасни қайта сотиб олишга қатъий бел боғлаган ва буни қайта сотиш учун эмас, жамоада қолдириш учун амалга оширмоқчи. Футболчи Мадрид клубига қайтади ва жамоада қолади.
2025/2026 йилги мавсумда Нико Пас 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли узатма қайд этди.