Роналду ижтимоий тармоқларда таъсирли пост эълон қилди
40 ёшли футболчи видеога қуйидаги матнни ҳам илова қилди. «Қайта туғилаётган умид, бағрига оладиган муҳаббат, қўллаб-қувватлайдиган оила ва йўл кўрсатадиган нур.
Рождество байрамингиз муборак», — деб ёзди Роналду. Маълумки, Ғарб мамлакатларида Рождество 25 декабр куни нишонланади.
Шунга қарамай, жума куни футбол марафони давом этади — масалан, Англияда «Манчестер Юнайтед» ва «Ньюкасл» ўртасида учрашув бўлиб ўтади.