"Кристал Пэлас" Глазнер билан шартномани узайтирмоқчи эмас
Бироқ, таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Глазнер келишувни узайтириш бўйича музокаралар олиб боришни истамаётгани айтилмоқда. Оливер Глазнер 2024 йил февралида "Кристал Пэлас"ни бошқара бошлаган.
51 ёшли мураббий қўл остида лондонликлар Англия Кубоги ва мамлакат Суперкубоги ғолиби бўлишган. Ҳозирда жамоа Премьер-лига турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Англияга келишидан олдин Глазнер Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида ишлаган ва у билан Европа Лигаси ғолиблигини қўлга киритган.