"Барселона" Африка Кубогидаги ҳужумчини кузатмоқда
Бу Эйонг учун терма жамоа сафидаги илк йирик турнир ҳисобланади ва у мусобақанинг гуруҳ босқичи биринчи турида Габонга қарши ўйинда ягона голни уриб, Камерун терма жамоасига ғалаба келтирди. Transfermarkt портали Эйонгнинг нархини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.
Жорий Ла Лига мавсумида ҳужумчи 15 ўйинда 6 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди.