«Реал» «Бавария» юлдузи учун курашда деярли таслим бўлди
ESPN маълумотига кўра, Ла Лига гранди деярли таслим бўлган ва яқин орада Упамекано номзодидан бутунлай воз кечади. Эҳтимол, француз футболчи «Бавария» билан шартномасини узайтиради.
Дайо Упамеканонинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Кўплаб миш-мишларга кўра, футболчига «Ливерпуль» ва «ПСЖ» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда ҳимоячи Венсан Компани жамоаси сафида 21 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.