«Барселона»га «Челси» ҳимоячиси Дисаси таклиф қилинди
Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Дисасининг хизматлари «Барселона»га таклиф қилинган. Гап ижара ҳақида эмас, тўлиқ трансфер ҳақида кетмоқда.
Каталония клуби ҳозирча қарор қабул қилмаган. Маълум бўлишича, «кўк-анорранглилар» январда катта харажатларсиз ҳимоя марказини кучайтирмоқчи.
Transfermarkt сайтида Аксел Дисасининг нархи 15 млн евро деб баҳоланган. Футболчи жорий мавсумда «Челси»нинг асосий жамоаси сафида майдонга тушмади — у ҳатто рўйхатга ҳам киритилмаган.