Ўзбекистон 2025 йилда қайси давлатларга энг кўп маҳсулот экспорт қилди?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 30,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,2 фоизга ошган.
Экспорт ўсиши мамлакатнинг ташқи савдо алоқалари кенгайиб бораётганини ва ўзбек маҳсулотларига халқаро бозорда талаб ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп харид қилган ТОП-10 давлат қуйидагилар бўлди:
-
Россия — 4 млрд доллар
-
Хитой — 1,9 млрд доллар
-
Афғонистон — 1,3 млрд доллар
-
Қозоғистон — 1,3 млрд доллар
-
Туркия — 1 млрд доллар
-
Франция — 775,8 млн доллар
-
БАА — 642,7 млн доллар
-
Қирғиз Республикаси — 560,4 млн доллар
-
Тожикистон — 531,8 млн доллар
-
Покистон — 321,8 млн доллар
Маълумотларга кўра, Россия ва Хитой Ўзбекистон экспортида етакчи ҳамкорлар бўлиб қолмоқда. Қўшни давлатлар билан савдо алоқалари ҳам барқарор ўсишни намоён этяпти, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари ҳиссаси эса йилдан йилга кенгаймоқда.