Та Упамеканонинг "Бавария"дан кетиши мумкинлигини изоҳлади
Мюнхен клуби янги келишув устида ишламоқда, бироқ ҳозирча томонлар ўзаро келишувга эриша олмади. "Ўйлайманки, Дайо "Бавария"да ўзини жуда қулай ҳис қилади, у бу ҳақда бир неча бор айтган.
У бу ерда анчадан бери ўйнаяпти ва мураббий унга нималарни таклиф қилиши мумкинлигини яхши билади. Жамоамиз кучли, ички муҳит ҳам аъло даражада, бу ҳам муҳим.
Лекин якуний қарорни Упамеканонинг ўзи қабул қилади", – деди Жонатан Та Abendzeitung нашрига берган интервьюсида. Дайо Упамеканога "Ливерпуль", ПСЖ, Мадриднинг "Реал"и ва бошқа Европанинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда.