Француз мураббий Жан-Луи Гассе 73 ёшида вафот этди
Монпелье шаҳрида туғилган Гассе футболчи сифатидаги фаолиятининг деярли барчасини шу номдаги клубда ўтказиб, у билан бирга олий лига даражасигача кўтарилган. 1985 йилда у мураббийлик фаолиятига ўтиб, «Монпелье» (Интертото кубогидаги ғалаба), «Бордо» ва «Марсель» жамоаларини бошқарган.
У «Монпелье»ни уч марта бошқарган, охирги бор 2025 йил апрелида жамоани тарк этган. Гассе узоқ вақт Лоран Блан мураббийлар штабида ёрдамчи бўлиб ишлаган.
Блан Франция терма жамоаси, «ПСЖ» ва бошқа жамоаларни бошқарган. 2022–2024 йилларда Гассе Кот-д’Ивуар терма жамоасини бошқарган ва Африка Миллатлар кубоги давомида ишдан бўшатилган мутахассис сифатида тарихда қолган.