Кассано Конте Италиядаги энг яхши мураббий эканини таъкидлади
"Агар Конте жамоаларида нормал ротация амалга оширилса ва муҳим футболчилар учун муносиб ўринбосарлар бўлса, уни мағлуб этиш жуда қийин. Ҳозирги Италияда у мутлақ энг яхши мураббий.
Ғалаба унинг қонида бор, харизма ва футболчиларнинг ҳурмати ҳам унга хос. Конте ҳақида ёмон гап айтиб бўлмайди", – дея Кассанонинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте 2024 йил ёзида клубни бошқарган ва аллақачон икки совринга, жумладан Скудеттога эришган.