Левандовски "Барселона"да қолиш-қолмаслигини айтди
Келишувни узайтириш бўйича музокаралар ҳозирча олиб борилмаяпти. “Қарор қабул қилиш учун вақтим бор.
Ҳозирча келажакда қаерда ўйнашни хоҳлашимни билмайман. Қаерга бориб қолишимни ҳам билмайман, аммо ҳеч қандай босим йўқ.
Кўп нарса клубнинг режалари ва ўзимнинг истагимга боғлиқ бўлади”, — журналист Фабрицио Романо юлдуз полшалик футболчининг сўзларини келтирди. Роберт Левандовски 2022 йил ёзидан бери “Барселона” сафида ўйнаб келмоқда.
Келаси йил август ойида ҳужумчи 38 ёшга тўлади.