Васкес Зиданнинг "Реал"даги муваффақиятини тушунтирди
2019 йилда афсонавий собиқ ярим ҳимоячи яна қайтди ва 2021 йилгача бош мураббий бўлиб ишлади. Шундан бери унинг мураббийлик фаолияти танаффусда.
"Зидан кийиниш хонасининг кумири эди, барчамиз унга қойил қолардик. Дастлаб ҳеч ким у бундай муваффақиятга эришишини тасаввур қилмаганди, аммо у доим юзма-юз ўзи нима деб ўйласа, шуни айтарди.
Шу билан бирга, ҳар бир футболчига кўп эътибор қаратарди — бу жуда қимматли. Менга энг кўп таъсир қилгани унинг футболчиларга бўлган ишончи эди.
Зидан футболчи бўлиш нималигини жуда яхши билади ва ўйинчиларнинг фикрларини ҳам аъло даражада тушунади. У жамоага жуда яқин эди", — дея Васкеснинг сўзларини Madrid Universal келтиради.
Кўплаб миш-мишларга кўра, ЖЧ-2026дан кейин Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Дидье Дешам ўрнини эгаллайди.