Роналдунинг голлари 956 тага етди ва серия давом этмоқда
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг 11-турида «Ал-Оҳдуд»га қарши учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз 32-дақиқада ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай у яна гол уриб, дубл қайд этди. Танаффусга келиб ҳисоб 2:0, устунлик Роналду жамоаси томонида.
Ушбу дубл орқали Роналду клуб ва Португалия терма жамоаси сафидаги катталар футболидаги жами голлари сонини 956 тага етказди.