Мареска Палмерни нега алмаштирганини тушунтириб берди
«Челси» ўз майдонида «Астон Вилла»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган 23 ёшли Коул Палмер 72-дақиқада майдонни тарк этди ва унинг ўрнига Эстевао туширилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиндан кейин бош мураббий Энцо Мареска бу қарор сабабини изоҳлади: «Палмернинг соғлиғида муаммо йўқ, у шунчаки чарчади. Бугун у жуда кўп меҳнат қилди. Умуман олганда, менимча, у яхши ўйин кўрсатди», — деди италиялик мутахассис.
Лондонликларнинг ягона голига 37-дақиқада Жоао Педро муаллифлик қилди. Меҳмонлар сафида эса Олли Уоткинс дубл қайд этиб, 63 ва 84-дақиқаларда Роберт Санчес дарвозасини ишғол қилди.
18 турдан сўнг «Челси» АПЛ турнир жадвалида 29 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.