«Арсенал» ҳужумчиси ғалабадан сўнг майдонга қайтишини баҳолади
«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус узоқ танаффусдан кейин яна майдонга қайтгач, ўз ҳис-туйғуларини бўлишди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Жуда хурсандман ва бир вақтнинг ўзида руҳланаман ҳам — олдинда ҳали кўплаб ўйинлар бор. Ўзимни аъло даражада ҳис қиляпман, 11 ой футболдан четда қолганим учун менга яна ўйин амалиёти керак. Шунга қарамай, қайтганимдан жуда мамнунман», — деди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи жароҳатдан кейин узоқ вақт тикланди. 27 декабрь куни «Арсенал» ўз майдонида «Брайтон»ни 2:1 ҳисобида енгди, Жезус эса иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди. У бундан аввал «Вулверҳэмптон»га қарши баҳсда ҳам майдонга тушганди.
Ҳозирда «Арсенал» ҳисобида 42 очко бор ва жамоа АПЛ турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.